Линклар

Эрон расмийлари Ибодий хавфсизлигини таъминламоқчи


Расмий Теҳрон Нобел мукофоти лауреати эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ширин Ибодий бошчилигидаги ташкилот идорасининг ёпилиши қонунга мувофиқ экани ва агар керак бўлса, ҳуқуқ фаолининг хавфсизлиги таъминланишини баён қилди.

Ибодийнинг ташкилоти фаолият юритишга қонуний рухсати йўқлиги важи билан ўтган йилнинг 21 декабрида ёпилган эди.

Ўтган ҳафта эса Нобел мукофоти совриндорининг уй олдида норози оломон тўпланиб, уни Исроилга тарафкашликда айблади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ибодийнинг тазйиқларга учраётганидан ташвиш билдириб, Теҳрондан унинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG