Линклар

Газ можароси жуғрофияси кенгаймоқда


Москва ва Киев ўртасида икки ҳафтадан бери давом этаётган газ можароси туфайли Россия Европага газ етказиб беришни деярли тўхтатиб қўйди.

Болгария расмийларига кўра, Россия бу давлатга газ етказиб беришни тунда умуман тўхтатган. Бундан бир оз аввал Туркия, Греция ва Македония ҳам Украина орқали Россиядан келаётган газ таъминотида узилиш бўлганини маълум қилган эди.

Бугун Хорватия ҳам ўз газ таъминотида узилиш бўлганини билдирган бўлса, Руминия, Венгрия ва Австрия узилишлар боис мавжуд газ заҳираларининг учдан икки қисмини ишлатиб бўлганини эълон қилди.

Расмий Киев газ учун қарзини тўламагани боис Россия 1 январдан бошлаб бу давлатга газ етказиб беришни тўхтатган эди.

Бундан ташқари Россия Украинани ўз ҳудуди орқали Европага транзит қилинаётган газдан бир қисмини ўғирлаётганликда айблаб келмоқда.

Расмий Киев эса Москва иддаоларини инкор қилиб, мазкур бўҳрон учун Россияни айбламоқда.



XS
SM
MD
LG