Линклар

Покистон раҳбари Кобулга келади


Покистон президенти Осиф Али Зардорий бугун Афғонистонга сафар қилади.

Бу ҳақда Покистоннинг Кобулдаги элчихонаси хабар тарқатди.

Элчихонага кўра, Покистон раҳбари Кобулда афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи, терроризмга қарши кураш ва чегара ҳудудларида хавфсизликни таъминлашга оид масалаларни муҳокама этади.

Зардорийнинг ўтган ой Кобулга режалаштирилган сафари об-ҳаво шароити ёмонлиги асосида номаълум муддатга кечиктирилган эди.


XS
SM
MD
LG