Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:41

Қирғизлар ғазоликлар билан бирдам


Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи ҳамраиси Турсунбой Бакир ўғли, агар Ғазода Исроил ҳужумлари давом этаверса, Қирғизистон мусулмонлари фаластинликларни қўллаб, намойишларга чиқишга тайёрлигини билдирди.
Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи ҳамраиси Турсунбой Бакир ўғли, агар Ғазода Исроил ҳужумлари давом этаверса, Қирғизистон мусулмонлари фаластинликларни қўллаб, намойишларга чиқишга тайёрлигини билдирди.

Қирғизистон Мусулмонлар иттифоқи дарҳол Ғазодаги зиддиятни бартараф этишга киришиш талаби билан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди.

Мусулмонлар иттифоқи ҳамраиси Турсунбой Бакир ўғлининг айтишича, мурожаатнома БМТ ва Европа Иттифоқидан ташқари, Россия, АҚШ, Хитой ва Германия раҳбарларига ҳам жўнатилган.

Турсунбой Бакир ўғлининг айтишича, бу давлатлар истасалар, Ғазода тинчлик ўрната оладилар.

- Бу урушнинг бошланишига, энг аввало, Исроил давлатини ташкил қилган БМТ ва катта давлатлар айбдор.

БМТнинг 1948 йилда қабул қилган қарори асосида бу ҳудудда Исроил ва Фаластин давлатлари ташкил этилиши лозим эди. Бироқ давлат қуриш учун Исроилга шароитлар яратилди, Фаластин эса унутилди.

Бундан ташқари, БМТ ва катта давлатлар Исроилнинг ўзга ҳудудларни босиб олишига кўз юмиб келдилар. Бугунги уруш мана шу сиёсатнинг ҳосиласидир, деди Турсунбой Бакир ўғли.

Мусулмонлар иттифоқи ҳамраиси Бакир ўғли Исроилнинг Ғазо ҳудудига киришини Ҳамас жангариларига қарши ва яҳудий давлати хавфсизлигини таъминлаш амалиёти сифатида баҳолаш сиёсий хато бўлади, деб ҳисоблайди.

- Исроил хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам Ҳамасни ҳокимият тепасига халқ сайлов йўли билан олиб келган. Халқ сайлаган ҳокимиятни куч билан улоқтириш мутлақо мумкин эмас.

Албатта, Ҳамасга овоз берган халқ янгилишган ҳам бўлиши мумкин. Балки кейинги сайловда Ҳамас ғолиб чиқмас. Лекин бу хатони Исроил эмас, Фаластин халқи тузатиши даркор, дейди Турсунбой Бакир ўғли.

Мусулмонлар иттифоқи ҳамраисининг айтишича, тез кунларда Ғазо минтақасидаги вазият ўзгармаса, Қирғизистон мусулмонлари Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида норозилик намойишларига чиқишга тайёр.

- Америка Ироққа бостириб кирганида биз АҚШ сиёсатига қарши аҳолидан имзо йиққан эдик. Менимча, бугунги вазиятда ҳам мусулмонлар иймон йўлида бизнинг ташаббусимизни қўллайдилар, дейди Турсунбой Бакир ўғли.

Бироқ қирғизистонлик таниқли сиёсатчи Ишенбай Абдураззоқов фикрича, Ғазо минтақасидаги вазиятнинг кескинлашувига, энг аввало, Ҳамас ҳаракати айбдордир.

Сиёсатчига кўра, Исроил ўз хавфсизлигини таъминлаш учун чора-тадбир кўраётир, холос.

- Ҳамас Исроилга тинмай ракета улоқтириб, осойишталикни бузиб келаётгани учун ҳам шундай қадам ташланди. Албатта¸ Исроил ўз ҳудудини ҳимоя қилиш, барқарорликни таъминлаш ҳуқуқига эга. Исроил бўлгадаги Ҳамас нуқталарини йўқ қилиш мақсадида Ғазога кирган, дейди Ишенбай Абдураззоқов.

Бишкеклик сиёсатшунос Марс Сариев эса Ғазода цивилизациялар тўқнашуви юз бераётганини айтади.

Унга кўра, бундай тўқнашувни пайдо қилишдан манфаатдор кучлар мавжуд ва бу тўқнашув сунъий тарзда юзага келтирилаётир.

Марс Сариевнинг айтишича, Ғазо минтақасидаги зиддиятнинг янада кучайиши минтақа, жумладан, Қирғизистонга сиёсий таъсир кўрсатмай қолмайди.

- “Мусулмонлар бирлашинг” шиори остида Ислом сиёсийлаша бошлайди. Бу сиёсийлашув минтақани ҳам четлаб ўтмайди. Қирғизистон эса минтақадагина эмас, балки МДҲда ҳам бу йўналишдаги занжирнинг энг заиф нуқтасидир.

Фитналар бу ерда ҳам юз бериши мумкин, дейди Марс Сариев.
XS
SM
MD
LG