Линклар

АҚШ янги Конгресси иш бошлайди


АҚШнинг янги сайланган Конгресси бугун ўзининг илк мажлисига тўпланади.

Айни пайтда¸ АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама Конгресс аъзоларини мамлакат иқтисодини таназзулдан қутқариш борасида тезкор чоралар кўришга даъват қилмоқда.

20 январ куни қамасёдга келтирилиши кутилаётган Обама келаси икки йилга мўлжалланган 775 миллиард доларлик қутқарув режасини зудлик билан ҳаётга тадбиқ этиш ниятида эканини билдирмоқда.

- Ҳозирги вазиятда тезлик билан ҳаракат қилмоғимиз, айниқса иқтисодий бўҳронни бартараф этиш борасида чоралар кўришимиз лозимлиги аниқ. Акс ҳолда келаси йиллар давомида вазият кескин равишда салбий томонга ўзгариши мумкин, деди Барак Обама душанба куни Конгрес аъзолари билан ўтказган учрашувида.

XS
SM
MD
LG