Линклар

Ҳиндистон Покистонни айбламоқда


Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Синкҳ тўпланган ашёвий далилларга таяниб, Мумбайдаги қўпорувчилик амалиётлари Покистон расмий идоралари ёрдамида содир этилган тўғрисида баёнот тарқатди.

Бош вазирга кўра, тергов жараёнида Покистонда жойлашган Лашкари-Тоййиба гуруҳининг ушбу хуружлар ортида турганини исботловчи далиллар ҳам аниқланган.

Душанба куни Ҳиндистон Мумбайдаги хуружларни амалга оширган жангариларнинг Покистондаги идораларга алоқаси борлигини тасдиқловчи далилларни расмий Исломобод ихтиёрига топширганини билдирган эди.

10 кишидан иборат қуролланган гуруҳ томонидан содир этилган 26-29 ноябр кунги хунрезликлар оқибатида 170 дан зиёд фуқаро нобуд бўлган эди.



XS
SM
MD
LG