Линклар

Эрон ва афғон ёшлари Ғазо жиҳодига қўшилмоқчи


Расмий хабар агентлигига кўра, эронлик 70 мингдан ортиқ талаба Исроилга қарши худкуш ҳужумлар уюштириш учун кўнгилли бўлиб ёзилган, лекин президент Маҳмуд Аҳмадийнажод худкуш кўнгиллилар аризасига жавоб бермаган.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, радикал қарашдаги талабалар етакчиси Исмоил Аҳмадий талабалар Ҳамас томонида туриб, Исроилга қарши курашга истак билдирганини баён қилган.

Айни пайтда афғонистонлик 2000 ўсмир Ғазога бориб фаластинликлар сафида яҳудийларга қарши курашга иштиёқ билдирган.

Бу ҳақда Афғонистон парламентининг Ғазо можаросига бағишлаб ўтказилган махсус мажлиси чоғида маълум бўлди.

Афғон депутатлари мажлис якунида қабул қилган ўз баёнотларида шунингдек¸ Исроил Фаластин ерларини босиб олишда давом этар экан, мусулмон ерларини ҳимоя қилишнинг дунë бўйлаб мусулмонлар қўзғолонига айланиб кетиш эҳтимолидан ҳам огоҳлантирдилар.



XS
SM
MD
LG