Линклар

logo-print

Ғазо борасида Тошкентда жимлик

  • Ҳурмат Бобожон

Дунëнинг мусулмон бўлмаган давлатларида ҳам Исроил босқинига қарши норозилик намойишлари бўлаëтган бир пайтда¸ аҳолисининг 90 фоиздан ошиғини мусулмонлар ташкил қилувчи Ўзбекистонда Ғазо борасида сукут сақланмоқда.

Дунëнинг мусулмон бўлмаган давлатларида ҳам Исроил босқинига қарши норозилик намойишлари бўлаëтган бир пайтда¸ аҳолисининг 90 фоиздан ошиғини мусулмонлар ташкил қилувчи Ўзбекистонда Ғазо борасида сукут сақланмоқда.

Бутун дунё жамоатчилиги диққат билан кузатаётган Ғазодаги воқеаларга расмий Тошкент¸ унинг назоратидаги матбуот ва телевидение ҳозирча эътибор кўрсатмаëтир.

5 январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон ахборот агентлиги хабарларнинг бир четига Ғазо бўҳрони юзасидан эълон қилинган тўрт қатор баёнотни қистириб кетди, холос.

Жаҳон ахборот агентлигининг бу баённомасида Ғазо минтақасида тобора кучайиб бораётган бўҳрон ўзбек жамоатчилиги тарафидан чуқур ташвиш билан қабул қилингани айтилади.

"Беш кун муқаддам Исроил армияси Ғазога бостириб кирганидан буён юзлаб одам ҳалок бўлди. Фаластинлик шифокорларнинг айтишича, касалхоналар яраланганларга тўлиб тошган.

Ғазодаги ҳарбий тўқнашувлар қон тўкилишлар ва гуманитар бўҳронни келтириб чиқармоқда. Куч ишлатиш билан натижага эришиб бўлмайди.

Ўзбекистон жамоатчилиги томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, низони музокара йўли билан ҳал этишга чақиради", - дейилган Жаҳон ахборот агентлиги баёнотида.

Айни пайтда, ўзбек жамоатчилиги Ғазодаги воқеалар ҳақида етарли маълумотга эга дейиш қийин. Албатта, оз сонли талабалар ва касб юзасидан халқаро ҳаёт ва интернетга яқин кишилар бундан мустасно.

Ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, бутун дунё жамоатчилиги диққат билан кузатаётган Ғазодаги воқеалар ўзбек матбуоти назаридан четда қолмоқда.

- Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш борасида матбуот ҳозиргача лом-мим дегани йўқ. Мана бир неча кундан бери бутун дунëнинг назари ўша ëқда бўлган бир пайтда¸ бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 3-4 қатордан иборат кулгили баëнотнома тарқатди¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.

Ғазодаги воқеаларга Ўзбекистонда деярли эътибор берилмагани ўзбек матбуотининг юқоридан буйруқ кутиб ишлаши билан боғлаш мумкин.

Раҳбарлар бирор-бир воқеа кенг ёритилсин дея кўрсатма бермагунга қадар расмий газеталар сукут сақлаб туради.

- Энди бу Ўзбекистонда сўз эркинлиги мутлақо бўғилганини¸ бундан ташқари ҳукумат позициясини журналистлар била олмагани учун мум тишлаш ҳолатини кўрсатади.

Яъни кимдир буни президентнинг ëки энг юқорида турувчи шахснинг муҳокамасига олиб кира олмаяпти.

Ҳатто тавсиям қанақа бўлади деб олиб кира олмаяпти. Тавсия аниқ бўлмагандан кейин матбуот бу ҳақда жим¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.

Тажрибадан маълумки, шу пайтгача ўзбек матбуоти ва жамоатчилиги оламшумул воқеаларни, хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, тезкорлик билан кенг ва батафсил ёритган эмас.

Айни пайтда Ғазодаги воқеалар ўзбек зиёлийлари ва сиёсий доиралари назаридан четда қолган эмас. Ўзбекистонлик кузатувчи Жаҳонгир Шосалимов гапиради.

- Ҳозир Фаластин ва Исроил ўртасидаги можаролар ниҳоятда кучайиб кетаëтганлигидан¸ Исроил томони Фаластин ҳудудига бомба ташлаганидан хабаримиз бор. Бизлар бундан ниҳоятда ташвишдамиз.

Мен ўзбекистонлик зиëли сифатида муаммоларни куч ишлатиш¸ бомба ташлаш¸ ўлдириш орқали эмас¸ аксинча стол атрофига ўтириб¸ барча томонларнинг тенг ҳуқуқлари асосида ҳал қилиш тарафдориман.

Шахсан мен ўзим бунақа воқеаларни иккала тарафдан куч ишлатиш бошлангани учун кескин қоралайман. Иккала тарафни ҳам дўстона алоқаларни тиклашга чорлайман¸ дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов гапиради.

- Кучга таяниш ҳозирги мавжуд давлатларнинг ҳаммасида бор. Энди Фаластин томонни ҳам тўла оқлаб бўлмайди. Уларда ҳам кучга таяниш бор.

Куч билан шу муаммони ҳал қилишга интилиш бор. Исроилда бу азалдан шунақа. Фақат шунақа кучга таяниб кетилаверса¸ бу муаммо ҳеч қачон ечилмайди¸ дейди Отаназар Орипов.

Инқирозни бартараф этишга қаратилган халқаро дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳозирга қадар ҳеч қандай натижа бергани йўқ.

Халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатишга доир чақириқларини рад этган Исроил Мудофаа вазири Эхуд Барак ҳарбий амалиёт Исроил ўз мақсадига эришгунига қадар давом этажагини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG