Линклар

Кремл Каримовни қўллашини билдирмоқчи

  • Алишер Сиддиқ

Кузатувчилар¸ Ислом Каримов ва Россия президенти Дмитрий Медведев ўртасидаги муносабатларнинг¸ Путин-Каримов иттифоқчилигидан кескин фарқли¸ аввал бошданоқ қовушмай келаëтганини қайд этмоқдалар.

Кузатувчилар¸ Ислом Каримов ва Россия президенти Дмитрий Медведев ўртасидаги муносабатларнинг¸ Путин-Каримов иттифоқчилигидан кескин фарқли¸ аввал бошданоқ қовушмай келаëтганини қайд этмоқдалар.

22 январ куни Россия президенти Дмитрий Медведев Кремлга келганидан буён илк бор Тошкентга сафар қилади ва президент Каримов билан сўзлашув ўтказади.

Москва-Тошкент муносабатларини Каримовнинг ноябр ойида Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятидан чиқиб кетиш қарори ҳамда унинг 2008 йил охирида ўтказилган МДҲ ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари учрашувларига бормагани бир қадар совуқлаштирди.

Бундай вазиятда икки ҳафтадан сўнг бўлиб ўтадиган президентлар учрашуви ҳамда Москва ва Тошкент муносабатларининг кейинги истиқболига расмий нуқтаи назарни билиш қийинлигича қолмоқда.

Президент Медведев матбуот хизмати ташрифдан аввал ҳеч қандай ахборот берилмаслигини билдирди.

- Ҳеч нарса айтолмайман, афсус. Ташриф хулосаларига оид расмий ахборот кейинроқ интернет сайтимизга жойлаштирилади¸ деди президент мутбуот хизмати вакили.

Тошкент расмийлари ҳам бўлажак учрашув борасида лом-мим демаяпти.

Юқори даражадаги учрашув борасида одатий эҳтироснинг йўқлиги иккала томоннинг унга бир қадар эҳтиёткорлик билан ёндошаётгани ифодасидек.

Тошкент сўзлашувлари борасидаги расмий баёнотлар президент Медведевнинг Янги йил арафасида президент Каримовга йўллаган табриги билан чекланади ва унда Россия раҳбари келаси йилда Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги янада жадаллик билан ривожланишига ишонч билдиради.

Бу ишонч ўзини оқлашига Россия Давлат думаси қошидаги сиёсий ва ҳуқуқий масалалар қўмитаси раиси Михаил Емельянов ҳам шубҳа қилмайди.

- Бу учрашув яқиндан танишиш ва яхшироқ шахсий муносабатлар ўрнатиш нуқтаи назардан муҳимдир. Россияни асосан Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳаси, газни сотиб олиш ва транзит масаласи қизиқтиради¸ дейди Михаил Емельянов.

Айни пайтда Емельянов, Россия президентининг Ўзбекистонга янги таклиф билан бориш ниятидан йироқлигини қўшиб ўтади.

- Россия қўлидаги ютуқ қартаси унинг Ўзбекистондаги вазиятга тушуниш билан ёндошаётгани ва мавжуд вазиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганидир.

Айни пайтда биз¸ мамлакатнинг дунёвий бўлиб қолишини таъминлаётган Каримовнинг ҳокимиятда қолишини ёқлаймиз. Шунинг учун Ўзбекистонга бундан ортиқ таклиф этмасак керак¸ дейди бу суҳбатдош..

Россия Давлат думаси депутати Емельянов Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятидан чиқиб кетиш қарори Москвани унча ҳам ташвишга солмаганини айтади.

Зеро, унинг фикрича¸ Москва бу қадамнинг тимсолий эканини ва расмий Тошкент Кремл билан муносабатларни кескинлаштириш йўлидан бормаслигини англайди.

- Каримов ҳам Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиб кетиш унинг Ғарб қўлига тушиб қолишини англатишини яхши билади. Шу боис¸ Медведевнинг бу борада Каримовга қўшимча изоҳ бериши ортиқча бўларди.

Каримов ўзининг Ғарб билан ёмонлашган муносабатларини яхшиламоқчи бўлаётганига қарши эмасмиз. Каримов ҳам Россиянинг Қозоғистон билан кўпроқ муносабат қилаётгани борасида кўп хавотирланмаслиги керак.

Зеро, биз учун Қозоғистоннинг алоҳида ўрни, Ўзбекистоннинг эса алоҳида ўрни бор¸ дейди Михаил Емельянов.

Россиялик сиёсатчи Ўзбекистон келажаги Россия билан чамбарчас бўлиб қолишига ишонади.

- Бир кун келиб зеҳният ва жуғрофий жойлашув жиҳатдан узоқ бўлган Ғарб ҳам мазкур минтақада Россия билан рақобатлашиш мантиқсиз эканини тушуниб қолади¸ деган умидда Россия Давлат думаси қошидаги сиёсий ва ҳуқуқий масалалар қўмитаси раиси Михаил Емельянов-

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG