Линклар

logo-print

Райс БМТда Ғазо бўҳронини муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Ғазо бўҳронини муҳокама қилиш мақсадида Нью- Йоркда БМТ аъзолари билан маслаҳатлашув ўтказишни режалаштирмоқда.

Ғарб оммавий ахборот воситаларининг АҚШ Давлат департаменти расмийсига таяниб хабар қилишича, Кондолиза Райс араб давлатлари бош вазирлари, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Туркия ташқи ишлар вазири Али Бобожон билан учрашиб, ўзаро ўт очишни тўхтатишга оид битим борасида сўзлашувлар олиб боради.

Шунингдек Райс¸ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазодаги вазиятга бағишланган фавқулодда мажлисида ҳам иштирок этади.

Араб лигаси давлатлари Ғазодаги вазиятни нормаллаштиришга қаратилган резолюция лойиҳасининг Хавфсизлик кенгашида қабул қилинмагани учун АҚШ ни айбламоқда.

XS
SM
MD
LG