Линклар

Ғазода гуманитар йўлак ташкил этилади


Исроил 11 кундан бери давом этаётган ҳарбий операция туфайли азият чекаётган Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ёрдамининг етказиб берилиши учун “гуманитар йўлак” ташкил этилишини маълум қилди.

Бош вазир Эҳуд Олмертнинг идораси тарқатган баёнотга кўра, йўлакни очишдан мақсад “гуманитар бўҳроннинг олдини олиш”дан иборат.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Ғазода озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармонларнинг кескин етишмовчилиги боис гуманитар бўҳрон аллақачон авж олиб бўлганини айтмоқда.

Исроил пиёда қўшинлари Фаластин жангариларининг ракета ҳужумларига чек қўйиш мақсадида ўтган шанба куни Ғазони ишғол қилди.
XS
SM
MD
LG