Линклар

logo-print

Обама Ғазо можаросидан чуқур ташвишда


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама Ғазо минтақасида жангларнинг давом этаётганидан чуқур ташвишда эканини баён қилди.

- Албатта, у ерда давом этаётган можародан чуқур ташвишдаман. Мени кундалик равишда вазиятдан тўла хабардор қилиб туришибди. Ғазо ва Исроилда қурбонларнинг бўлаётгани албатта ташвишли ҳодисадир, - деди Обама.

Лекин у ҳозирча АҚШ президенти Жорж Буш бўлгани сабабидан вазиятга оид ортиқча изоҳ бера олмаслигини қўшимча қилди.

Обама 20 январ куни президент сифатида ўз вазифасига киришгач, унинг маъмурияти Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш бўйича самарали ва изчил уринишларни амалга ошира бошлашини ваъда қилди.

Янги президент Оқ уйга келмагунча халқаро масалаларда Жорж Буш АҚШ ҳукумати ва халқининг вакили бўлиб қолишини қайд этди.
XS
SM
MD
LG