Линклар

Қозоқ журналисти ҳибсга олинди


Қозоғистонлик мустақил журналист Рамазон Эсергепов Олмаотадаги касалхонада ҳибсга олинди.

Маълум бўлишича, “Алмати Инфо” газетасининг муҳаррири Эсергепов ниқоб кийган ва автоматлар билан қуролланган бир гуруҳ кишилар томонидан олиб кетилган.

Қозоғистон расмийлари журналистнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Уларга кўра, Эсергеповнинг ҳисбга олинишига “Алмати Инфо” газетасининг ноябрдаги сонларидан бирида давлат сирини ошкор қилувчи мақоланинг чоп этилгани сабаб бўлган.

Журналистнинг аёли Озодлик билан суҳбатда Эсергеповнинг ўтган ойда юрак хасталиги билан касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG