Линклар

Зардорий Карзай билан учрашди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий Афғонистонга ўзининг биринчи расмий ташрифи билан борди.

Зардорий Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашди.

Музокаралардан кейин президент Карзай икки мамлакат ўртасида бошланган “янги муносабатларни” олқишлаб, бу “дўстлик террорчиликка қарши кураш”га хизмат қилишини таъкидлади.

Аввалроқ Карзай Покистонни мамлакатнинг чегара ҳудудларида жойлашган Толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши етарли чора кўрмаётганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG