Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:51

Президент янги бюджетни тасдиқлади


Очиқ жамиятлар парламентида энг қизғин ва энг жиддий баҳсларга сабаб бўладиган давлат бюджети муҳокамаси Ўзбекистон учун ëт ҳодиса - Олий мажлис ҳукумат таклиф қилган бюджетни шунчаки қўл кўтариб тасдиқлаб қўя қолади.
Очиқ жамиятлар парламентида энг қизғин ва энг жиддий баҳсларга сабаб бўладиган давлат бюджети муҳокамаси Ўзбекистон учун ëт ҳодиса - Олий мажлис ҳукумат таклиф қилган бюджетни шунчаки қўл кўтариб тасдиқлаб қўя қолади.

Ўзбекистон давлат бюджетига оид рақамлар жамоатчиликка кўп ҳам ошкор этилмайди. Куни-кеча ими-жимида имзоланган янги бюджетда¸ кичик бўлса-да¸ дефицит борлиги хабар қилинди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2009 йилга мўлжалланган давлат бюджетини тасдиқлади.

Президентнинг “2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар истиқболлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳақида”ги қарорига кўра, бу йилги бюджетнинг даромад қисми 10 триллион 421 миллиард сўм (тахминан 6 миллиард 947 миллион АҚШ доллари), харажат қисми эса 10 триллион 913 миллиард сўм (таxминан 7 миллиард 275 миллион АҚШ доллари) миқдорида белгиланган.

Бу дегани 2009 йилда давлат бюджетининг даромад қисми мамлакат Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ)нинг тахминан 21,2%ни, xаражат қисми эса – тахминан 22,2%ни ташкил қилади.

2009 йилда бюджет харажатлари тушадиган даромадлардан 491 миллиард 600 миллион сўмга (тахминан 328 миллион АҚШ долларига) кам бўлади.

Президент имзолаган қарордан Ўзбекистон ҳукумати 2009 йилда давлат бюджетининг камомади (дефицити) миқдорини Ялпи Ички Маҳсулотнинг 1% дан оширмасликни режалаштираётгани кўриниб турибди.

Ҳужжатда айтилишича, ўртадаги 491 миллиард 600 миллион сўмлик (тахминан 328 миллион долларлик) камомад “республика бюджетида ўтган йилдан қолган эркин маблағлар ва бошқа ноифляцион манбалар ҳисобидан қопланади”.

Бу йилги бюджет тузилмаси, яъни 2009 йилда давлат бюджетидан таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга қанча маблағ ажратилиши, қарорда аниқ кўрсатилмаган.

Шунингдек ушбу қарорга мувофиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ҳамда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаларининг йиллик маблағлари миқдорлари ҳам белгиланган.

XS
SM
MD
LG