Линклар

Британияга таҳдид камайди


Буюк Британия ички разведка бошқармаси раҳбари Жонатан Эванс ўтган йил давомида Британия қироллигига қарши қўпорувчилик амалиётлари содир этиш уринишлари кескин камайганини маълум қилди.

Журналистлар билан матбуот анжумани ўтказган Жонатан Эванс сўзларига кўра, сўнгги 18 ой давомида разведка ходимлари томонидан муваффақиятли амалга оширилган амалиётлар Британия ичкарисидаги террор гуруҳлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатган.

- Бироқ Покистонда жойлашган Ал-Қоида етакчилари Британияга қарши ҳужум уюштириш ниятидан қайтмаган ва уларда ўз режаларини ҳаётга тадбиқ этиш учун барча имкониятлар мавжуд¸ дея қўшимча қилди Британия бош разведкачиси.

XS
SM
MD
LG