Линклар

logo-print

Шиалар Ашуро байрамини нишонламоқда


Муҳаммад пайғамбарнинг невараси имом Ҳусайннинг ўлдирилишини ëдга олувчи Ашуро байрами Ироқ, Эрон, Покистон ва Ливанда кенг нишонланмоқда.

Ашуро муносабати билан Байрутда тўпланган 10 мингга яқин фуқаро Исроилнинг Ғазо минтақасидаги ҳаракатларини кескин қоралади.

Эрон ва Покистонда ҳам катта диний маросимлар ўтказилмоқда. Ҳукуматлар эса миллий ва мазҳабий тўқнашувлар олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.

Ироқнинг Карбало шаҳрида ҳам хавфсизликни таъминлаш учун минглаб ҳарбий ва полиция ходимлари сафарбар қилинди.

Карбало шаҳрига 2 миллиондан ортиқ шиа зиёратчисинингкелиши кутилмоқда.

Тарихда имом Ҳусайннинг 680 йили Карбало шаҳрида рўй берган жангларда ўлдирилгани қайд этилган.


XS
SM
MD
LG