Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:47

Европага Россия гази келмай қўйди


Чоршанба куни Европанинг 10 давлатидаги газ ўлчагич кўрсаткичлари нолга тушди ва Россиядан газ мутлақ келмай қолганини кўрсатди.
Чоршанба куни Европанинг 10 давлатидаги газ ўлчагич кўрсаткичлари нолга тушди ва Россиядан газ мутлақ келмай қолганини кўрсатди.

Москва ва Киев ўртасидаги ўзаро газ жанжали авжга чиқиб бораëтган чоршанба куни Европанинг Россия газига қарам бўлган 10 давлатига газ келиши мутлақ тўхтаб қолди.

Ҳаво ҳарорати –10 даражадан пастда қолаëтган чоршанба куни Австрия¸ Чехия¸ Руминия¸ Словакия ҳам Россиядан газ келиши мутлақ тўхтаб қолганини эълон қилдилар.

Бундан аввал 100 фоиз Россия газига қарам бўлган Болгария Россиядан газ келиши бутунлай тўхтагани боис мамлакатда фавқулодда энергетик бўҳрон юзага келганини эълон қилган эди.

Саноқли кунга етадиган фавқулодда газ заҳираларини ишлатишга ўтган Болгария ҳукумати мактаб ва боғчалар ва муҳим бўлмаган завод-фабрикаларни ëпишга мажбур бўлди.

Аксар Европа ҳукуматлари каби¸ Москва-Киев жанжали ўртасида гаровда қолаëтган расмий София ҳам томонларни зудлик билан можарони ҳал этишга чақирмоқда.

- Бутун Европа Иттифоқи¸ хусусан жануб-шарқий Европа давлатларининг Газпром ва Украина ўртасидаги можарода гаровда қолаëтгани очиқ кўриниб турибди. Бу икки томон 2009 йилги газ келишувида муросага кела олмаяпти ва бизни гаровда ушлаб турибди. Бу мутлақ қабул қилиб бўлмас ҳолдир¸ деди Болгария бош вазири Сергей Станишев 6 январ куни.

Сешанба кундан бошлаб Украина ҳукумати ўз ҳудудлари орқали Европага газ етказиб бераëтган тўрт транзит қувуридан учтасини ëпиб қўйди.

Чоршанба куни эса¸ сўнгги – тўртинчи қувурнинг ҳам кўзи бекитилди ва шу билан Европага сотиладиган Россия газининг 80 фоизи ўтувчи Украина йўли мутлақ тўсилди.

Украина газ расмийлари можаронинг кескинлашиб бораëтгани учун газ беришни тўхтатиб қўйган Россияни айбласа¸ Россия томони Украина ҳукуматининг Европага мўлжалланган газни ўғирлаëтгани ўзини шундай қарорга мажбурлаганини таъкидламоқда.

Газпром матбуот котиби Сергей Куприянов 7 январ куни бутун айбни Киев зиммасига қўйди.

- Украинанинг Нафтогаз ширкати томонидан Европадаги истеъмолчиларга мўлжалланган транзит газидан янги йил бошидан бери ўғирланган газ ҳалигача қайтарилгани йўқ.

Бунга қўшимча равишда¸ кейинги 24 соат ичида¸ техник эҳтиëжлар учун¸ деган баҳона билан Нафтогаз Европага мўлжалланган яна 21 миллион куб метр газни ўғирлаб олди.

Бундай вазиятда бизнинг газ таъминотини яна 21 миллион куб метрга қисқартиришдан ўзга чорамиз қолмади¸ деди Газпром матбуот вакили.

Европадаги 10 давлат Россиядан келаëтган газ мутлақ тўхтаб қолганини билдирган бўлса¸ Туркия ва Болқон давлатлари ҳам Россия гази ҳажмининг кескин камайганини эълон қилди.

Можаронинг узоқ муддатга чўзилишидан қўрққан Сербия ҳукумати турар-жой биноларини иситиш учун ажратилаëтган газ миқдорини сезиларли равишда камайтирди.

Сараево газ ширкати расмийси Адис Салкичнинг айтишича¸ Боснияда табиий газга муқобил ëнилғи манбаларига кўчиш жараëни бошланган.

- Газнинг йирик истеъмолчилари ва муқобил ëнилғига ўтиш имконига бор барча ширкатлар бу жараëнга ўтди ëки ўтиш арафасида турибди¸ деди Босния газ ширкати расмийси.

Европа Иттифоқининг мувофиқлашган ëнилғи сиëсати ҳақидаги баëнотларга қарамай¸ иттифоқ давлатлари ўз билганларича совуқ қишда газсиз қолмаслик йўлларини изламоқдалар.

ЕИ га президентлик қилиш навбатини қабул қилган Чехия ҳукумати¸ маълумотларга кўра¸ Россия билан бир томонлама музокара бошлаган ва газни Белорус ва Полша ҳудудларидан ўтувчи Ямал йўналишида импорт қилишга уринмоқда.

Газ бўҳрони оқибатида Европа пойтахтларидаги совуқ ҳаво янада совуқлашиб бораëтган бир кезда¸ Москва ва Киев расмийлари ўртасидаги навбатдаги сўзлашувларнинг пайшанба куни бўлиши кутилмоқда.

Аммо томонларнинг сўзлашувлар арафасида бир-бири шаънига қилаëтган баëнотлари¸ пайшанба куни уларнинг бирор муросага келишдан анча йироқликларини кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG