Линклар

logo-print

Шиалар Ашурони нишонламоқда


Aшуро ҳайити Карбалодаги имом Ҳусайн мақбарасини зиëрат қилиш билан ўз кулминациясига кўтарилади.

Aшуро ҳайити Карбалодаги имом Ҳусайн мақбарасини зиëрат қилиш билан ўз кулминациясига кўтарилади.

Яқин Шарқдаги миллионлаб шиалар Муҳаммад пайғамбарнинг суюкли невараси имом Ҳусайннинг Карбало яқинида шаҳид бўлганини хотирлаш учун яна бу зиëратгоҳга йиғилдилар.

Ироқнинг Карбало шаҳри ҳамда шиалар яшайдиган бошқа ҳудудларда 7 январ куни кенг нишонланган Ашуро ҳайити сунний ва шиа мусулмонларнинг асрлардан буён давом этиб келаётган ихтилофлари ифодаси ўлароқ тез-тез бу икки мазҳаб ўртасидаги тўқнашувлар кунига айланиб турар эди.

Бу йил ҳам Ашуро арафасида шиаларнинг Бағдоддаги масжиди яқинида портлаш амалга оширилди. Бир худкуш аёлнинг ўзини ўзи портлатиши оқибатида 35га яқин киши нобуд бўлди.

Бироқ Ғазодаги воқеалар туфайли шиалар ва суннийлар ўртасида 13 асрдан буён давом этиб келаётган ихтилоф бироз унутилгандай.

Бағдоддаги Муса ал-Козим масжиди яқинида 4 январ куни руй берган террор акти учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Бироқ ўзини ўзи портлатиб юборган аёл ортида суннийлар турибди, деган миш-мишлар бор.

Бундай миш-мишларнинг пайдо бўлиши ҳам бежиз эмас, зеро шиалар учун муқаддас бўлган Ашуро ҳайити пайтида кейинги йилларда қатор портлашлар амалга оширилган ва улар ортида суннийлар тургани айтилган эди.

Бироқ шиалар ва суннийлар ўртасида асрларга чўзилган ихтилоф Ироқ ва умуман Яқин Шарқда бу йил бироз сусайгандай.

Ҳар қалай, Карбалога олиб борувчи йўлда зиёратчиларга таом пиширувчи Ҳажжа ум Латиф исмли ошпаз аёлнинг айтишича, Саддам Ҳусайн даврида тазйиқлар остида яшаган шиалар эндиликда ўзларини анча эркин ҳис қилмоқда.

- Ҳар йили Имом Ҳусайн розилиги учун таом пишириб тарқатаман. Гурун пишириб, гўшт димлаб тарқатамиз, Худога шукур, ишимиз йилдан-йилга кўпаяяпти. Алаҳамдулиллоҳ, ҳозир серобчилик. Илгари бу ишни яширинча қилардик. Чунки қўрқар эдикда...

Ҳа, шиалар эндиликда қўрқмаяпти. Ваҳоланки, икки йил муқаддам, баъзи таҳлилчилар шиалар ва суннийлар ўртасида катта тўқнашувлар юз бериши мумкинлигини башорат қилгандилар.

Таги саудиялик сиёсий таҳлилчи Маи Яманий вазиятни шарҳлар экан, бундай деди:

- Айниқса Ғазодаги можаро туфайли юз берган жуда қизиқ ўзгариш шуки, барча исломчилар – улар ҳох шиа, ҳох сунний бўлсин, АҚШнинг иттифоқчилари бўлган мўътадил аталмиш араб режимларига қарши бўлиб қолдилар.

Ашуро амаллари


XS
SM
MD
LG