Линклар

Ғазо қурбонлари сони 700 дан ошди


Фаластин соғлиқни сақлаш расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери қурбонлар сони 700 дан ортганини маълум қилди. Жароҳатланганлар эса 3000 дан ошган.

Исроил Ғазодаги ерости йўлларини бомбардимон қилишдан аввал аҳолини нишонга олинадиган маҳаллаларни тарк этиш бўйича огоҳлантирди.

Ундан аввал Исроил уч соатлик танаффусдан кейин Ғазо шаҳрини бомбардимон қилишни давом эттирди. Исроилликлар чоршанба куни Ғазога инсонпарварлик ёрдамининг ўтказилиши учун уч соатга ўт очишни тўхтатган эди.

Исроил ҳарбийлари Ғазода бу каби танаффусларни йўқ деганда икки кунда бир жорий қилиш ниятларини билдирди.

Яҳудийлар 12 кун аввал жангариларнинг Ғазо минтақасидан Исроилга қарши ракета ҳужумларини тўхтатиш мақсадида Ғазо ишғолини бошлади.
XS
SM
MD
LG