Линклар

logo-print

Афғонистонда канадалик аскар ҳалок бўлди


Канада мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Афғонистон жанубида рўй берган портлашда канадалик бир аскар ҳалок бўлган яна уч нафари жароҳатланган.

Расмийларнинг айтишича, Қандаҳордаги операция пайтида йўл четига ўрнатилган бомба канадалик ҳарбийларнинг машинаси олдида портлаган.

Чоршанба кунги воқеа 2002 йилда Канада ўз қўшинларини Афғонистонга юборганидан бери ҳалок бўлган канадалик аскарлар сонини 107 нафарга етказди.

Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар сафида 2700 га яқин Канада қўшини хизмат ўтайди.
XS
SM
MD
LG