Линклар

Покистон ва Афғонистон декларация имзолади


Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик декларацияси икки давлат ўртасида одатда таранг муносабатлардаги “бурилиш нуқтаси” бўлганини баён қилди.

Ушбу ҳужжат Покистон Президенти Осиф Али Зардорийнинг Кобулга расмий ташрифи чоғида имзоланди.

Декларация икки давлат ўртасидаги чегара ҳудудларда экстремизм ва жангариликка қарши кураш бўйича мамлакатларнинг мажбуриятини қайд этади ҳамда сиёсат, тараққиёт, савдо ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликнинг ривожлантиришни кўзда тутади.

Зардорий ташрифи чоғида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан икки марта музокара қилди.
XS
SM
MD
LG