Линклар

Обама салафлари билан учрашди


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама жорий президент Жорж Буш ва бугунги кунда ҳаёт бўлган собиқ президентлар билан учрашди.

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан кейин Обама ўз салафларининг маслаҳатларини тинглаш имконидан мамнун бўлганини айтди.

- Бу жуда ғайриоддий учрашувдир. Бу ердаги барча жаноблар Оқ уйнинг вазифалари ва имкониятларини яхши тушунади. Бу шахсларнинг маслаҳатлари ва панд-насиҳатларини эшитиш ҳамда уларнинг таянчини қозониш имкониятига эга бўлиш мен учун ғоятда ажойиб ҳодисадир. Уларга бунинг учун ғоятда миннатдорман. Жаноб президент, бизга мезбон бўлганингиз учун раҳмат, - деди Обама жорий президент Жорж Буш ва собиқ президентлар Билл Клинтон, катта Жорж Буш ва Жимми Картерларга мурожаат қилиб.

Ўз навбатида, президент Буш 20 январда Оқ уй раҳбарлигига келадиган Обамага муваффақият тилади.
XS
SM
MD
LG