Линклар

logo-print

Ливандан Исроилга ракета отилди


Бугун Ливандан отилган камида учта ракета Исроил ҳудудига келиб тушди.

Ҳозирча бу ракеталарнинг ким томонидан отилгани маълум эмас. Маъсулиятни ҳам ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ливан ҳукумати ушбу ракета ҳужумини қораловчи баёнот билан чиққан бўлса, БМТнинг мамлакатдаги тинчликпарвар кучлари қўмондони Исроил ва Ливанни босиқ бўлишга чақирди.

Бу Исроил ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўртасида 2006 йилда бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг, Исроил ҳудудига берилган илк ракета зарбаларидир.

Бугунги ракета зарбалари туфайли Исроил яна бир ҳарбий фронт очиши мумкин деган тахминлар пайдо бўлмоқда.

Исроил қўшинларининг Ғазодаги амалиётлари эса бугун ҳам давом этмоқда.

Исроил ҳарбий учқичлари Ғазода бир нечта объект, жумладан, Миср чегарасига яқин ҳудудлардаги ер ости тунелларига зарба берди.

Айни пайтда Исроил, Фаластин ва Ҳамас ҳаракати вакилларининг Мисрда ўзаро ўт очишни тўхтатиш борасида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG