Линклар

Солана Туркияда Ғазо бўҳронини муҳокама қилади


ЕИнинг ташқи алоқалар мутасадисси Хавьер Солана Ғазо бўҳронини муҳокама қилиш мақсадида Туркияга сафар қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ЕИ расмийси бу ерда мамлакат президенти Абдулла Гул ва бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади.

Туркияга келишдан аввал Солана Миср ва Исроилда бўлиб, Ғазода тинчлик ўрнатиш ва Исроил босқинини тўхтатиш йўлларини муҳокама қилди.

Исроил ҳаракатларини кескин танқид қилган Туркия ҳукумати Ғазодаги бўҳроннинг имкон қадар тез фурсатда ҳал этилиши тарафдори эканини билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG