Линклар

Обама ўз иқтисодий режасини ошкор қилади


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обаманинг бугунга режалаштирилган нутқида мамлакат иқтисодини таназзулдан қутқаришга оид ўз режаси борасида ўртоқлашиши кутилмоқда.

Сўнгги ҳафта мобайнида Обама ва унинг маслаҳатчилари Конгресс аъзолари билан биргаликда 775 миллард долларлик қутқарув дастурини ҳаётга тадбиқ этиш йўлларини муҳокама қилди.

Мазкур режада солиқ тўловларини қисқартириш ҳамда таълим муассалалари ва янги йўлларни барпо қилиш ҳам назарда тутилган.

Барак Обаманинг таъкидича, қабул қилиниши кутилаётган янги режа иқтисодий бўҳроннинг янада кенгайиши олдини олишга хизмат қилади.

XS
SM
MD
LG