Линклар

logo-print

Молиявий бўҳрон зарбаси кучаймоқда


Глобал иқтисодий бўҳрон янада кескинлаши мумкинлиги борасида қўрқувлар пайдо бўлаётган бир пайтда, Осиё фонд биржаларининг кўрсаткичлари тушиб, нефт нархи яна арзонлади.

Осиё бозорларидаги бугунги савдоларда бир баррел нефт нархи 43 доллардан ҳам арзонга сотилди. Токио, Тайван ва Ҳонгконг фонд биржаларининг кўрсаткичлари эса қарийб уч фоизга тушиб кетди.

Айни пайтда жаҳоннинг йирик ширкатлари ҳам глобал иқтисодий бўҳрон туфайли катта зарар кўраётгани ва ишчи ўринларини қисқартиришга мажбур бўлаётганини билдирмоқдалар.

Компьютер ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда тўртинчи ўринда турувчи Хитойнинг Леново групп (Lenovo Group) компанияси 2500 кишини ишдан бўшатишини эълон қилди.



XS
SM
MD
LG