Линклар

logo-print

Бокуда иккита портлаш рўй берди


Бугун Бокуда рўй берган икки портлашда камида олти киши тан жароҳати олди.

Озарбайжоннинг ATV телеканали тарқатган маълумотга кўра, биринчи портлаш пойтахтдаги турар жой биносида рўй берган. Беш фуқаро тан жароҳати билан маҳаллий шифохонага ётқизилган. Портлашнинг газ чиқиб кетиши оқибатида рўй бергани тахмин қилинмоқда.

Иккинчи портлаш эса¸ Бокудаги сайлов участкалардан бирида рўй берган. Оқибатда бир киши тан жароҳати олган.

Ҳозирда иккала портлаш юзасидан тергов ишлари бошланган.
XS
SM
MD
LG