Линклар

Ғазода БМТ юк машинаси ўққа тутилди


Ғазо фуқароларига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган юк машинасининг яҳудий аскарлари томонидан нишонга олиниши оқибатида бир киши нобуд бўлди.

БМТнинг ëрдам агентлигига кўра, юк машинаси Исроил ҳарбий амалиётлари тўхтатилган пайтда нишонга олинган.

Кеча Исроил ҳукумати Ғазодаги фуқароларга инсонпараварлик ёрдами етказиб бериш мақсадида ҳар куни ўз амалиётларини бир неча соатга тўхтатишини билдирган эди.

Айни пайтда¸ Исроил қўшинлари қўмондонлиги БМТ машинасига ҳужум юзасидан суриштирув ишлари олиб бораётганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG