Линклар

logo-print

Карзай халқаро кучлар амалиётидан норози


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болалар ўлимига сабаб бўлган АҚШ қўшинларининг ҳарбий амалиётларини кескин қоралади.

АҚШ қўшинлари Лағмон вилоятидаги сешанба кунги амалиётларда 32 жангари ўлдирилганини маълум қилган эди.

Бироқ маҳаллий расмийларга кўра, АҚШ ҳарбийларининг бу амалиётлари чоғида жангарилардан ташқари тинч аҳоли вакилларидан камида 17 киши нобуд бўлган.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ўтмишда ҳам тинч аҳоли вакилларининг ўлимига сабаб бўлаётган халқаро кучлар амалиётларини кескин қоралаб, бу каби ҳаракатлар терроризмга қарши кураш борасида қилинаётган уринишларга салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.

Айни пайтда¸ Ҳамид Карзай жангариларнинг ҳам фуқаролардан тирик қалқон сифатида фойдаланишини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG