Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби исроилликлар ҳаракатини кескин қоралади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган автоколоннага ҳужум қилиб, БМТнинг икки ходимини ўлдирганини қаттиқ қоралади.

Пайшанба кунги ҳаво ҳужумидан кейин БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича идораси Исроилдан келаётган таҳдид сабабидан Ғазодаги фаолиятини тўхтатди.

Воқеа Ғазонинг шимолида, Ғазога ёрдам етказилиши учун Исроил томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш танаффуси пайтида рўй бергани айтилмоқда.

Ғазодан Исроилга ракета ҳужумларини тўхтатиш мақсадида экани айтилаётган исроиллик ҳарбийлар ҳаракатлари 14 кундан бери давом этаяпти. Пайшанба куни камида ўн киши ҳалок бўлди ва аввалги ҳужумларда нобуд бўлган ўнлаб одамларнинг жасадлари топилди.

Ғазо ишғоли бошланганидан бери ўлдирилган фаластинликлар сони 750 кишига етди, 3000 дан ортиқ одам жароҳатланган. Исроил томонидан 11 киши ҳалок бўлган.

Пайшанба куни Ливандан Исроилнинг шимолий ҳудудларига камида учта ракета отилди.

Исроил расмийлари ракета ҳужумларида Ливандаги фаластинликларни айблади. Ҳизбуллоҳ ҳаракати воқеаларга алоқаси йўқлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG