Линклар

logo-print

Қизил хоч исроилликларни айбламоқда


Қизил хоч халқаро қўмитаси Исроилни халқаро гуманитар қонунларни бузаётганликда айблади.

Қизил хочнинг айбловларига Ғазо шаҳрининг бомбардимон қилинган ҳудудларида оналарининг жасадлари ёнида оч-наҳор ўтирган тўрт боланинг топилгани сабаб бўлди.

Қизил хоч, шунингдек, Исроилни Ғазодаги отишмалар чоғида ярадор бўлган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилаётганини ҳам таъна қилди.

Ташкилотга кўра, инсонпарварлик ташкилотларииннг ходимлари чоршанба куни, шаҳар ишғол қилинганидан тўрт кун ўтиб у ерга киритилган.

Бу айбловларга жавобан Исроил армияси халқаро ёрдам ташкилотлари билан ҳамкорлик қилаётгани ва бу каби ҳар қандай жиддий айбловлар тегишли тарзда тергов қилиниши лозимлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG