Линклар

Генерал Петреус: Афғон уруши йилларга чўзилиши мумкин


АҚШ генерали Дэвид Петреус Афғонистондаги Толибон ва Ал-Қоидага қарши курашда ғалаба қозониш учун Америка бу мамлакатнинг Покистон билан муносабатларини яхшироқ идрок қилиши лозим, демоқда.

АҚШ армиясининг Афғонистон бўйича мутасаддиси генерал Петреус Вашингтонда қилган чиқишида Афғонистондаги уруш яна йиллар давомида чўзилиши мумкинлигини башорат қилди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи Афғонистоннинг келажаги бевосита Покистон билан боғлиқ эканини таъкидларкан, “Покистонни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олувчи стратегиясиз Афғонистонда сезиларли натижаларга эришиб бўлмайди”, деди.

Генерал, шунингдек, Покистон ва Марказий Осиё давлатларини ўз ичига олган минтақавий стратегияга Эрон ҳам қўшилиши мумкинлигини тахмин қилди.

Айни пайтда, АҚШдаги Тинчлик Институти АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Афғонистонда асосий эътиборини қисқа муддатли мақсадларга қаратаётгани учун танқид қилди. АҚШ Конгресси ҳомийлик қиладиган Тинчлик институтига кўра, Американинг Афғонистонда аниқ узоқ муддатли стратегияси йўқ.
XS
SM
MD
LG