Линклар

Нефт яна арзонлади


Жаҳон молиявий бўҳрони янада кескинлашиши мумкинлигига оид хавотирлар Осиё фонд биржаларидаги кўрсаткичларнинг тушиб, нефт нархининг яна арзонлашишига сабаб бўлди.

Пайшанба куни Осиё бозорларидаги савдоларда бир баррел нефт 43 доллардан арзонроққа сотилди. Токио, Тайван ва Ҳонгконг фонд биржаларининг кўрсаткичлари эса ўртача уч фоизга тушиб кетди.

Айни пайтда жаҳоннинг йирик ширкатлари ҳам глобал иқтисодий бўҳрон туфайли катта зарар кўраётгани ва ишчи ўринларини қисқартиришга мажбур бўлаётганини билдирмоқдалар.

Компьютер ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда тўртинчи ўринда турувчи Хитойнинг Леново групп (Lenovo Group) компанияси 2500 кишини ишдан бўшатишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG