Линклар

Афғонистонда яна зўравонликлар рўй берди


Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда тинч аҳоли вакилларидан 10 киши, полициянинг юқори мартабали расмийси ва унинг тан соқчилари нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, бу портлашда камида 20 киши тан жароҳати олган.

Ушбу портлаш учун маъсулиятни толибон жангарилари ўз зиммасига олди.

Шунингдек, НАТОга кўра, Қандаҳор вилоятида худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужумда америкалик икки аскар ва полициянинг бир ходими нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG