Линклар

БМТ агентлиги Исроил армиясидан норози


БМТнинг ёрдам агентлигига кўра, Исроил қўшинлари Ғазо шаҳридаги биноларнинг биридан 100дан ортиқ фаластинликни эвакуация қилиб, 24 соат ичида ушбу бинони бомбардимон қилган.

БМТ агентлигининг гувоҳларга таяниб маълум қилишича, 4 январ кунги ушбу ҳодисада 30дан зиёд фуқаро нобуд бўлган.

Маълум бўлишича, Исроил қўшинлари мазкур воқеадан уч кун ўтиб Халқаро қизил хоч ташкилоти ходимларининг бу ҳудудга боришига рухсат берган.

8 январ куни Халқаро қизил хоч ташкилоти Исроил аскарларини можаро ҳудудидаги тинч аҳоли вакилларига ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилаётганликда айблаган эди.

Бундан ташқари кеча фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган БМТ юк машинасининг Исроил ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида бир киши нобуд бўлди.

Бу воқедан сўнг БМТнинг минтақадаги ёрдам агентлиги Ғазодаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG