Линклар

logo-print

Газ можароси якун топиш арафасида


Россиянинг Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер агар газ транзити мониторингини ташкил қилишга оид келишув имзоланса, Россия Европа давлатларига газ етказиб беришни қайта бошлашини билдирди.

Бундан бир оз аввал Украинанинг Нафтогаз ширкати россиялик кузатувчиларнинг Украина орқали Европага транзит қилинаётган газ оқимини кузатишига қарши эмаслигини маълум қилган эди.

Пайшанба куни Москва ва Киев ўртасидаги газ можаросини ҳал этишга оид Брюссел музокаралари чоғида Россиянинг Газпром ширкати ўз кузатувчиларини Украинага юборишни талаб қилди.

Европа Комиссияси бугун эълон қилган баёнотда Украина орқали газ транзити мониторингини ташкил қилишга оид келишув имзолангани ва ЕИ кузатувчилари Киевга сафар қилишни режалаштираётганини билдирди.

ЕИ нинг жорий президенти Чехия бош вазири Мирек Топаланекнинг ҳам Киевга бориши кутилмоқда.

Шунингдек, 8 январ куни хориж журналистлари билан учрашган Россия бош вазири Владимир Путин бундан буён Москва табиий гази Украинага бозор нархида сотилишини билдирди.

Ўз навбатида, Путин Россия ҳам Украина орқали газ транзити учун бозор нархларида ҳақ тўлашини ваъда қилди.


XS
SM
MD
LG