Линклар

Қийноқларга қарши жамият курашсин

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Акмал Саидовнинг ўзбекистонда инсон ҳуқуларига амал қилинаётгани тўғрисидаги баёнотларига қарши ўлароқ, ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқхоналарда маҳбуслар қийноқлардан ўлаётгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмоқдалар.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Акмал Саидовнинг ўзбекистонда инсон ҳуқуларига амал қилинаётгани тўғрисидаги баёнотларига қарши ўлароқ, ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқхоналарда маҳбуслар қийноқлардан ўлаётгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмоқдалар.

Ўзбекистонда милиция ходимлари томонидан вақтинча ушланганларни қийноқларга солиш натижасида ўлим ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи тарқатди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг Озодлик радиосига айтишича, милиция ходимлари томонидан жиноятда гумонланиб қамоққа олинган шахслар орасида ўлим ҳолатлари кўпайиб бормокда.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси бунга асос қилиб, уларнинг ташкилотларига бу ҳақда мурожаат қилаётганларнинг шикоят аризаларини келтиради:

- Бизга Ўзбекистонда вилоятларидан хатлар келади ëки телефон қўнғироқлари бўлади.

Милиция ходимлари томонидан қийноққа солиниши натижасида оламдан ўтганлар бор.

Мана яқинда Тошкент шаҳрида бир шахсни жиноятда гумонлаб қамоққа олган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган милиция ходимлари устидан суд жараëни бўлиб ўтди, деди Суръат Икромов.

Яқинда Тошкент вилоят суди томонидан Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимининг тўрт нафар милиция ходими узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган эди. Суръат Икромов ўз сўзида мана шу воқеани эслади.

Қўлга олинган 30 ёшли Музаффар Тўйчиев милиция ходимларининг қийноқларига дош беролмай вафот этган эди.

Музаффар Тўйчиевнинг онаси Зулхумор Тўйчиева ўғлига етказилган жароҳатлар ҳақида Озодлик радиосига суҳбат берган эди.

- Ўғлимни 15 киши урган. Бу даҳшат. Биз уни калтаклаш оқибатида танасида пайдо бўлган жароҳатларни дискка тушириб олганмиз. Кўрсангиз даҳшат.

Битта тананинг 94 жойида жароҳат бўладию¸ инсон соғ қоладими? деган эди Зулхумор Тўйчиева.

Суръат Икромов бу хусусда уларнинг ташкилотига мурожаат қилган янги жабрдийдалар ҳақида гапирар экан, Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ички ишлар бўлимида қаттиқ калтакланган ва жароҳатлар оқибатида бир йилдан сўнг вафот этган 21 ёшли Мирзараҳмон Олимовни мисол келтиради:

- Жуда қаттиқ калтаклашган. Авваламбор гумондор сифатида 7 кун ушлаб туришган. Бизга тақдим қилинган тиббий ҳужжатларда қорнига¸ жигарига¸ буйрагига бир нечта милиция ходимлари тепишган.

Ундан кейин уни 21 кун давомида Андижон қамоқхонасида ушлаб турганлар. Бир ойдан кейин эса уни суд қилиб¸ кичкина жарима солиб¸ чиқариб юборишган. Яъни унинг ўғри эканлигига исбот топилмаган, деди Суръат Икромов.

Ҳуқуқ ҳимоячиси милиция ходимларининг қийноқларидан сўнг вафот этган маҳбуслар ҳақида бир қатор бошқа мисолларни ҳам келтирди.

Унинг фикрича, бугунги кунда Ўзбекистон милиция тизимида ҳаддан ташқари зўравонлик ҳукм сурмоқда. Милиция тўғрисидаги қонуннинг шу пайтгача қабул қилинмаётгани ҳам уларнинг ўзбошимчалигига, қонунларни оёқ ости қилишларига имкон яратмокда.

- Иккинчиданбу ҳолатларнинг рўй беришида фуқароларнинг ҳам айблари бор.

Одамларнинг ўзлари ўз ҳуқуқлари учун курашмайди. Қийноқларга қарши жамият ҳам курашмоғи лозим. Бу каби ҳолатларни юқори мансабдагиларга¸ бош прокурорга¸ МХХга етказиш керак, деди Суръат Икромов.
XS
SM
MD
LG