Линклар

logo-print

Қароқчилар Саудия танкерини озод қилди


Денгиз қароқчилари томонидан қўлга олинган Саудий Арабистонининг "Сириус юлдузи" кемаси озод этилди.

Бу кемага100 миллион долларлик нефт ортилган эди.

Саудия Арабистони нефт вазири бундан бир оз аввал йирик танкер озод этилганига оид пайдо бўлган хабарларни расман тасдиқлади.

Бироқ Саудия расмийси кеманинг озод этилиши тафсилотларини ошкор қилмади.

Айни пайтда Ройтер ахборот агентлиги денгиз қароқчилари вакилига таянган ҳолда, "Сириус юлдузи" кемасини озод этиш учун саудияликлар қароқчиларга уч миллион доллар товон пули тўлаганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG