Линклар

Исроил Ғазода уч соатга ўт очишни тўхтатди


Ҳарбийлар вакилининг айтишича, бу фаластинликларга озиқ-овқат ғамлаш, гуманитар ташкилот вакилларига эса ярадорларни бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтиш имконини беради.

Исроил Ғазода ҳарбий амалиётларни бошланганидан бери иккинчи бор инсонпарварлик нуқтаи назардан ўт очишни вақтинча тўхтатмоқда.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Қоҳирадаги сўзлашувлардан сўнг Исроилни низога барҳам беришнинг Миср режасини қабул қилишга чақирди. Шунингдек, Аббос Ҳамаснинг ҳам муросага рози бўлишига умид билдирди.

Жума куни ҳар икки тараф БМТнинг ўт очишни тўхтатиш чақириғини инкор этган эди.

Исроил ўтган йилнинг 27 декабрида бошлаган ҳужумлар натижасида шу пайтгача нобуд бўлган фаластинликлар сони 800 нафарга яқинлашди. Исроил тарафидан ҳаммаси бўлиб 13 одам ҳалок бўлган ва уларнинг бари ҳарбийлардир.

Исроил БМТ ходимларининг хавфсизлигига кафолат берганидан сўнг ташкилот Ғазога гуманитар ёрдамлар келтиришни қайта йўлга қўйиш ҳаракатига тушган. БМТ маълумотига кўра, Ғазо секторида яшовчи ярим миллионлик аҳолининг 80 фоизи озиқ-овқатга мухтож.
XS
SM
MD
LG