Линклар

Жазоирдаги намойиш тартибсизликка айланди


Жазоир пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда 70га яқин одам жароҳатланди. Ҳукумат маълумотларига кўра, яраланганлар орасида 23 нафар полициячи ҳам бор.

Минглаб намойишчи Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларига қарши кўчага чиққан эди. Тартибсизликлар ва талон-тарож бошланганидан сўнг, полиция намойишни тўхтатишга уринган.

Полициянинг маълум қилишича, тартибсизликларни уюштиришда гумон этиб бир қанча одам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG