Линклар

logo-print

Покистонда диний адоват негизида тўқнашув бўлди


Покистон шимоли-ғарбида диний адоват негизида рўй берган тўқнашувда камида 7 одам ҳалок бўлган, 10дан зиёд одам яраланган.

Полиция маълумотига кўра, Хангу шаҳрида чоршанба кунидан бери суннийлар ва шиалар ўртасида ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда.

Саксонинчи йиллар охридан бери Покистонда диний адоват негизида содир бўлган тўқнашувларда мингдан зиёд одам нобуд бўлган.

Шиалар Покистон аҳолисининг 20 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG