Линклар

Обама америкаликларга иш ваъда қилди


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама иқтисодни рағбатлантириш режасини амалга ошириш орқали 2010 йилга бориб мамалкатда 3-4 миллион ишчи ўрни сақланиб қолиниши ва янги ишчи ўринлари пайдо бўлишини таъкидлади.

Обама бу ҳақда АҚШда ишсизлар сони рекорд натижага етгани борасидаги ҳисобот эълон қилинганидан сўнг гапирди. Янги ҳисобтга кўра, Америкада ишсизлар сони 7.2 фоизга етган.

АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама таклиф этаётган иқтисодни рағбатлантириш режасига 800 миллиард доллар ажратилиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG