Линклар

Россия Евроgага газ беришга рози бўлди


Москва Киев билан ёқилғи узатилишини мониторинг қилувчи комиссияни тузиш бўйича протоколни имзолаганидан сўнг, Европага Украина худуди орқали газ беришга рози бўлди.

Европалик кузатувчилар аллақачон Украина пойтахтига ташриф буюрган, аммо Россия ва Украина комиссия таркибини келиша олишмаяпти.

Чехия бош вазири билан музокаралардан сўнг Киевда ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилган Украина президенти Виктор Юшченко Россиядан келадиган газнинг узлуксиз Европага узатилишига кафолат берди.

Бугун Чехия бош вазири Мирек Тополанек Москвада Россия газининг Европага транзити масаласини Кремл ва Газпром раҳбарияти билан мухокама этмоқда.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чехия бош вазири Киев раҳбарияти билан газ транзити устидан назорат қилувчи россиялик кузатувчиларни Украина ҳудудига киритилиши борасида оғзаки келишилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG