Линклар

Ўзбекистонда интернет тўри кенгайди


UZ интернет ҳудудидаги домен номлари ўтган йили 1800 тага, яъни 32 фоизга кўпайди.

Бу ҳақда Газета.uz интернет нашри Домен ҳудуди маъмурияти сайтидаги статистик маълумотларга таянган ҳолда маълум қилди.

2008 йил якунига кўра, миллий домен ҳудудида 7595 фаол домен қайд этилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан деярли 32 фоизга кўпдир.

Домен ҳудуди маъмурияти сайтидаги маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 3853та домен рўйхатга олинган. Бироқ уларнинг 2043таси интернет тўридан олиб ташланган.

Айни пайтда UZ домен ҳудудига аъзо бўлиш учун рўйхатдан ўтиш ҳақи 16-25 долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG