Линклар

Белорус ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кенгаймоқда


Белорус президенти Александр ЛукашенкоЎзбекистон билан 2008-2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик шартномасини амалга киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бу тўғрида Белорус президенти матбуот хизматига таянган ҳолда БелТА агентлиги хабар тарқатди.

Бу шартнома 2008 йилнинг 19 июнида Минскда бўлиб ўтган музокаралар чоғида имзоланган эди.

Ушбу шартномада Ўзбекистон ва Белорус иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгиланган. Шунингдек, ҳужжатга асосан бу икки давлат фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш соҳасида ҳам ўзаро ҳаморлик қилади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2008 йилнинг 19 ноябрида бу шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG