Линклар

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди


Санкт- Петербургда 11 январга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг 24 ёшдаги фуқароси ўлдирилган, деб хабар берди “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон фуқароси “Арктика” тунги клубида пичоқлаб кетилган.

Бу жиноятни содир этганликда гумонланиб айни пайтда Санкт-Петербургда бўлган красноярсклик 21 ёшдаги йигит қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, у номаълум сабабларга кўра ўзбек йигити билан жанжаллашиб қолган ва унга пичоқ санчган.

Жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси касалхонада жон берган.
XS
SM
MD
LG