Линклар

Индонезияликлар намойишга чиқди


Индонезияда камида 20 минг мусулмон исроилга қарши норозилик намойишида иштирок этди, деб хабар беради AFP агентлиги.

Намойишчилар Исроилнинг Ғазо минтақасидаги амалиётларини тўхтатишни талаб қилганлар.

Индонезия Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари мамлакат пойтахти Жакарта марказидаги минора ёнига тўпландилар ва кўча юришини бошладилар.

Улар қўлларига “Фаластинни қутқаринг”, “Исроил, Фаластиндан қўлингни торт” ва “Исроил маҳсулотларига байкот эълон қиламиз” каби шиорларни кўтариб олган эдилар.

Индонезия парламенти раиси Ҳидоят Нур Воҳид эса БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилни Ғазо минтақасидаги ҳужумларини мажбурий тарзда тўхтатишга даъват этди.

Индонезиядаги намойиш иштирокчилари Исроил байроғини топтаб кейин ёқиб юбордилар.

Исроилнинг Ғазо минтақасидаги амалиётига қарши намойишлар дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам бўлиб ўтди.

Лондонда 20 мингга яқин одам Исроил элчихонаси олдида намойиш ўтказди.

Париж кўчаларида эса 30 мингдан ортиқ одам норозилик юришига чиқди.
XS
SM
MD
LG