Линклар

logo-print

Украина келишувни имзолади


Украина ҳукумати Россия газини ҳалқаро кузатувчилар назорати остида Европага узатиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

Украина бош вазир Юлия Тимошенко бу ҳужжат Чехия бош вазири Мирек Тополанек билан ўтган оқшом олиб борилган музокаралардан сўнг имзоланганини маълум қилди.

Бироз муқаддам Европа иттифоқига раҳбарлик қилаётган Чехия республикаси бош вазири Мирек Тополанек Россия газининг Украина орқали транзити европалик кузатувчилар назорати остида бўлишини назарда тутувчи ҳужжат Россия ҳукумати томонидан имзолангани ва шанба куни Украина ҳукуматига жўнатилганини маълум қилган эди.

Россия бош вазири Владимир Путин Европага газ таъминоти мана шу ҳужжат имзолангани ва кузатувчилар тегишли жойларга етиб келганидан сўнггина тикланишини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG