Линклар

Исроил дипломатик ечим қидирмоқда


Исроил аскарлари ва Хамас аъзолари ўртасидаги отишмалар давом этаётган бир паллада Исроил расмийлари бу низога дипломатик йўл билан барҳам бериш чорасини қидираётганини айтмоқда.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак: "Ҳар икки йўналишдаги сайи-ҳаракатларимиз орасида зиддият йўқ", деб баёнот берди.

Аммо у дипломатик уринишларга оид аниқ маълумотларни ошкор қилмади. Ҳозирча маълум тафсилот шуки, тез орада Исроил Мудофаа вазири бош маслаҳатчиси Амос Гилад Миср расмийлари билан музокаралар ўтказиш учун Қоҳирага боради.

Бугун Ғазо минтақаси шимолидаги Байт Лоҳия туманида Исроил томони амалга оширган ҳужумлар чоғида фаластинлик тинч аҳоли вакилларидан 5 нафари ўлдирилди.

Фаластин раҳбариятининг маълум қилишича, шу билан сўнгги икки ҳафтадан буён давом этаётган тўқнашувларда ўлдирилган фаластинликлар сони 800 нафардан ошган.

XS
SM
MD
LG